ТИҚХММИда “Карьера куни” бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-декабрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-42-сон қарорида меҳнат бозорининг республикамиз иқтисодиётининг реал секторига бўлган эҳтиёжлари учун кадрлар тайёрлашни инновациялар ва рақамлаштириш асосида ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан юқорида кўрсатиб ўтилган белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида, 2024-йил 17-май куни институтда “Карьера куни” тадбири – иш берувчилар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Тадбирда вазирликлар, ҳокимликлар ва ихтисослаштирилган ташкилотларнинг кадрлар хизмати ходимлари иштирок этишди. “Гидропроект” АЖ вакиллари фаол иштирок этиб, лойиҳавий ташкилотнинг салоҳиятли мутахассислари бўлмиш Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти битирувчилари билан бевосита мулоқотда бўлдилар. Энг яхши кадрлар ҳар доим ташкилотнинг кадрлар хизматининг диққат марказидадирлар.