Барқарор келажакка ҳал қилувчи қадам
Инсоният фаолияти билан вужудга келган чиқиндилар, бизнинг сайёрамизга зарар етказмоқда ва бизни қайтариб бўлмайдиган иқлим инқирози сари янада кўпроқ ундамоқда. Чиқиндиларни нол даражасигача эришиш бўйича янгиланиш мақсадлари, айниқса бутун дунёдаги хукуматлар раҳбарлигида, 2050 йилга келиб ҳароратнинг 1,5 °C гача кўтарилишини чеклашга ёрдам бериши мумкин.
Қурилиш соҳасига барча иссиқхона газлари дунё чиқиндиларининг деярли 40 % тўғри келади, бу иқлим ўзгариши билан курашда жиддий муаммо туғдиради. Углеродни нолга тенг бўлган чиқиндилар билан дунёни қуришга қаратилган, Бино ва иншоатлар Глобал Алянси (GlobalABC), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро ташаббуси шуни кўрсатадики, 2050-йилга бориб дунёда умумий қурилиш иншоатлари майдони икки баравар кўпайиши кутилмоқда. Агар бу борада ҳеч нарса қилинмаса, бинолар ва иншоотларда энергияга талаб бир вақтнинг ўзида 50 % га ошиши мумкин1.
Агар биз биноларни лойиҳалаш ва қуришда тоза нолга эриша олсак, бу бизнинг дунёмизни ўзгартириши мумкин. Углерод чиқиндиларини нол даражасига эришиш - нафақат энг сўнгги экологик зарурликдир, балки барча ўлчамдаги ташкилотлар учун муҳим имкониятлардир. Бу энергия самарадорлигини ошириш, бренд обрўсини яхшилаш ҳисобига харажатларни тежаш, истеъмолчилар ва инвесторларни ишларни экологик усулларига ўсаётган талабига мос келиши ҳам киради.
Углеродни нол чиқиндиларига ўтиш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий манфаатларни ҳам таъминловчи ишонарли ечим ҳисобланади. Тезкор ва қатъий чоралар кўрилмаса, унда иқлим ўзгариши ҳалокатли оқибатларга, жумладан, экстремал об-ҳаво ҳодисалари, денгиз сатҳининг кўтарилиши, биологик хилма-хилликнинг йўқотилиши ва озиқ-овқат ва сув таъминотининг бузилишига олиб келиши мумкин.
Чиқиндиларнинг нол даражаси бўлган дунёга ўтиш, уларнинг манбасидан бошлаб чиқиндиларни қисқартириш йўли орқали, ва қолдиқ чиқиндиларни қолдиқ чиқиндиларига квоталар ёрдами билан ўрнини қоплаш орқали эришиш мумкин. Углерод чиқиндиларини пасайтириш - бу самарадорликни ошириш ҳисобига уларни тўғридан-тўғри қисқартириш жараёнидир, шу билан бир вақтда углерод чиқиндиларини ўрнини қоплаш эса "углеродни ютувчилари" деб номланган - бошқа жойларда вужудга келадиган чиқиндиларни қоплаш учун, CО2 ни ютадиган ўрмонларга ва океанларга инвестиция қилишни тахмин қилади. Экологик тафаккурни қабул қилиб, биз барқарор келажакка ўтишни тезлаштиришимиз, иқлим барқарорлигини таъминлашимиз, ҳамда инновациялар, “яшил” иш ўринлари ва иқтисодий фаровонлик учун имкониятлар яратишимиз мумкин.
Ноль энергия истеъмоли, қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) ва интеллектуал тармоқлар
Бугунги кунда кўплаб ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятларида углерод чиқиндиларини ноль даражасига интилиб, ўз олдиларига “тоза ноль” мақсадларни қўймоқдалар. Бу энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобига тўғридан-тўғри чиқиндиларни камайтириш, шунингдек, углерод чиқиндиларини қоплаш бўйича лойиҳалар ҳисобига билвосита қисқартириш манфаатларини таҳмин қилади. “Тоза ноль” тушунчасининг маъносини тўлиқ тушуниб олиб ва уни ўз фаолиятида қўллаб, корхоналар иқлим ўзгариши билан курашда муҳим ўринни эгаллаши мумкин - бу уларнинг фойдасида яхши билинади.
Бугунги кунда, ҳам қурилишда, ҳам фойдаланиш жараёнида, биноларга глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг 30-40% тўғри келади. Шунинг учун биноларда карбонад ангидрид газ чиқиндиларини камайтириш Париж иқлим мақсадларига (2016) ва 2050 йилга келиб тоза нол чиқиндиларга эришишнинг асосий қисми бўлади. Ноль даражадаги чиқиндлилар бўлган бинолар корхоналар ушбу мақсадларга эришиш йўлида қандай ҳаракат қилишлари мумкинлигига мисолларридан бири ҳисобланади. Етакчи корхоналар ўзларига тегишли бўлган ва бошқарадиган биноларнинг барча ҳаёт цикли давомида чиқиндиларни қисқартиришади, ва унга қуйидаги икки йўл билан эришишади: мавжуд биноларни қайта жиҳозлаш ва янги биноларда чиқиндиларнинг паст даражасини таъминлаб туриб. Бундай бинолар, улар йил давомида қанча энергия истеъмол қилса, шунча ишлаб чиқарадиган қилиб лойиҳалаштирилади, бу энергия истеъмоли нолга ва кўп ҳолларда углерод чиқиндилари нолга эришишга имкон беради.
Ноль энергия истеъмоли, қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) ва интеллектуал электр тармоқлар аста-секин бинолар ва иншоотларни лойиҳалашда асосий омилларга айланмоқда. Ва «Гидролойиҳа» АЖ ходимлари ўзининг лойиҳа фаолиятида барча омилларни ва инновацион ёндашувларни ҳисобга олади.
Деярли ноль энергия истеъмоли билан бинолар, ёки америка биноларни самарадорлиги институти билан номланган NZEB (инглиз тилида Nearly Zero Energy Buildings), қурилиш ва фойдаланишда декарбонизация, рақамлаштириш ва энергия самарадорлигининг янги технологияларининг афзалликларидан фойдаланадиган барқарор архитектура лойиҳалари тимсоли ҳисобланади. Бинонинг бутун ҳаёти давомида ҳаётий энергия ресурсларидан ва сувдан норационал фойдаланишни олдини олиш технологиялари туфайли, анъанавий қурилмалар ва архитектура лойиҳалари энергия тежайдиган ёки ҳатто ўзини-ўзи таъминлайдиган биноларга айлантирилмоқда.
Тоза нолга эришиш учун раҳбарлик тамойиллари
2022-йил ноябр ойида Шарм ал-Шайхда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича конференциясида (КС27), ИСО нолга эришиш учун раҳбарлик тамойилларини тақдим этди. Ушбу тамойиллар ташкилотлар, шу жумладан углерод чиқиндиларини ноль даражага эришиши йўлида бўлган корхоналар учун йўл харитасини тақдим этади. Тоза нолга эришиш бўйича раҳбарлик тамойиллари 2050 йилга келиб тоза нолга эришиш учун умумий таърифларни, юқори даражадаги тамойилларни ва амалий тавсияларни ўз ичига олади. Улар, шунингдек, ташкилотларга ишончли баёнотлар қилишга ёрдам беради ва чиқиндилар, қисқартиришлар ва ютилиш ҳақида кетма-кет ҳисоботлар беради.
Асосий элементларга қуйидагилар киради:
Чиқиндиларни камайтириш: манбанинг ўзи пайдо бўлганидан бошлаб чиқиндиларни камайтириш тоза нолга эришишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Бунга энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини камайтириш учун инновацион жараёнларни жорий этиш йўли орқали эришиш мумкин.
Углерод чиқиндиларини ўрнини босиш: тўғрилаш мумкин бўлмайдиган чиқиндилар учун мақбул ечим бўлиб углерод чиқиндиларини ўрнини босиш ҳисобланиб, у атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтирадиган ёки уларни тўлиқ тўғрилайдиган лойиҳаларга сармоя киритишни таҳмин қилади.
Шаффофлик ва ҳисобдорлик: ИГ чиқиндилари тўғрисида мунтазам мониторинг ва ҳисобот шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Шунингдек, у корхоналарга яхшилаш учун соҳаларини аниқлашга ва “тоза ноль” мақсадларига эришиш йўлидаги тараққиётни кузатишга ёрдам беради.
Манфаатдор томонларни жалб қилиш: манфаатдор томонларни - ходимларни, мижозларни, инвесторларни ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш – “тоза ноль” стратегиясини муваффақиятли амалга оширишнинг калити ҳисобланади, чунки у барқарорлик ривожлантириш маданиятини шакллантиришга имкон беради ва чиқиндиларни камайтириш бўйича жамоавий ҳаракатларни рағбатлантиради.
Тенглик ва адолат: Тоза нолга эришиш бўйича раҳбарлик тамойиллари БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига мос келади. Иқлим соҳасидаги ҳаракатлар иқлим ўзгаришининг оғирлигини ва иқлим ўзгаришларининг афзалликларини ҳисобга олади ва жавоб чора-тадбирларни адолатли тақсимланишини, шу жумладан энг заиф қатламларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб харажатлар учун жавобгарликни таъминлайди.
Хулоса
Нолга тенг энергия истеъмоли томонига ўтиш учун далиллар шубҳасиздир. Бу бизнинг сайёрамизни сақлаб қолиш, инсонлар саломатлигини ҳимоя қилиш, иқтисодий фаровонликни рағбатлантириш ва келажак авлодлар учун барқарор келажакни таъминлаш учун мисли кўрилмаган имкониятни тақдим этади.
[1] https://www.unep.org/resources/publication/2019-global-status-report-buildings-and-construction-sector