“Гидропроект” АЖнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича хабарнома
“Гидропроект” АЖ
акциядорларига
“Гидропроект” АЖнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари
умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича
Хабарнома
“Гидропроект” АЖ кузатув кенгашининг 2023 йил 2 ноябрдаги мажлис қарорига асосан 2023 йил 30 ноябрь куни соат 11:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказиш регламенти ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
3. Жамият томонидан йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
4. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори белгилаш ҳамда у билан шартнома тузиш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 7 ноябрь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2023 йил
24 ноябрь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат - паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (юридик шахслар учун - мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Йиғилиш Ташкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 20 уйда жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.