×
Очки

Ko'rinish:

Shrift hajmi:

ИЧКИ АУДИТОРЛИК ХИЗМАТИ АУДИТОРИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ

04.09.2023

“GIDROPROEKT” акциядорлик жамияти ички аудитори лавозимига жисмоний шахслар учун танлов эълон қилади:

Номзодларга талаблар.

Номзод:

- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёки хорижий давлатнинг таълим муассасаларида олинган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглаштирилган деб эътироф этилган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши;

- охирги беш йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасидаги амалий иш тажрибаси (шу жумладан ўриндошлик бўйича), иш стажига эга бўлиши ва қуйидаги талабларга жавоб бериши:

- Ички аудитор малака сертификатига ва бухгалтерия ҳисоби бўйича Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари малакасига эга бўлиши лозим.

Танловда қатнашишни ҳохловчи номзодлар ички аудитор малака сертификатининг нусхасини, паспорт нусхаси, диплом нусхаси, номзод тўғрисида маълумотнома ва бошқа ҳужжатларини 2023 йил 11 сентябргача Жамият (“GIDROPROEKT” АЖ Кузатув кенгашига тақдим этилганлигини кўрсатган ҳолда)га келтириб беришлари, шунингдек почта орқали ёки электрон почта орқали юборишлари лозим.

“GIDROPROEKT” АЖ ички аудиторини танлаш ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг жамият кузатув кенгашининг яқин орада ўтказиладиган мажлисида кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни юбориш учун манзил:

100100, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 20 уй.

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:

Tелефон: 71-205-80-80

Жамият корпоратив веб сайти: www.gidroproekt.uz

Электрон почта манзил: info@gidroproekt.uz

 

 

Fikr-mulohaza shakli
Suhbat davomida javob beradigan savollaringiz bo'lsa - bizga yozing. Biz muloqot uchun ochiqmiz!