×
Очки

Ko'rinish:

Shrift hajmi:

“Гидропроект” АЖ акциядорларига

20.01.2023

“Гидропроект” АЖнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари
 умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича 
Хабарнома
“Гидропроект” АЖ кузатув кенгашининг 2023 йил 17 январдаги мажлис қарорига асосан 2023 йил 10 февраль куни соат 11:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1). “Gidroproekt” АЖ акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказиш регламенти ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш.
2). “Gidroproekt” АЖнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
3). “Gidroproekt” АЖнинг янги таҳрирдаги ички низомларини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 20 январь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2023 йил 
6 февраль ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат - паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (юридик шахслар учун - мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Йиғилиш Ташкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 20 уйда жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. 
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.

Fikr-mulohaza shakli
Suhbat davomida javob beradigan savollaringiz bo'lsa - bizga yozing. Biz muloqot uchun ochiqmiz!